Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 54 миллион нафарни ташкил этди
Жонс Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, бугунги кунгача дунё бўйича 54 миллион касалланганлар аниқланган бўлиб, 1,3 миллиондан ортиқ бемор вафот этган ва 34,5 миллион бемор тузалган.
AҚШда бир суткада 184,5 минг ҳолат антирекорд кўрсаткичи қайд этилди.
ЖССТнинг Aфрикадаги ваколатхонаси қитъада COVID-19 қурбонлари сони 46 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.
Польшада антирекорд: бир суткада 548 бемор вафот этди.
Беларусда аниқланган ҳолатлар бўйича суткалик ўсишнинг янги максимуми — 1248 киши.
Украина соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов мамлакат иқтисодиёти қатъий карантинга бардош бера олмаслигини маълум қилди.
Aвстрияда сешанба кунидан бошлаб миллий локдаун тизими киритилади.
Японияда коронавирус эпидемияси бошидан бери илк бор кетма-кет уч кун суткалик касалланишнинг рекорд кўрсаткичлар қайд этилди — биргина шанба кунида 1733 ҳолат.
Грецияда ноябрь ойи охиригача бошланғич мактаблар ва болалар боғчалари фаолияти тўхтатилади.
Эрон ҳукумати 18 ноябрдан бошлаб коронавирус тести натижаларисиз мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш учун тақиқни жорий этди.