Дунёдаги ғалати васиятномалар

Баъзи бой ва машҳур одамлар ўзларининг охирги истакларини ўзига хос тарзда ифодалайдилар. Васиятномалари омма учун ҳақиқий шов-шувга айланган ҳолатлар мавжуд. Бугун ғалатироқ хоҳиш билдирган машҳур кишиларнинг ирода ифодалари ҳақида сўз юритамиз. Қизиғи, улар орадан кўп йиллар ўтгач, бу иши орқали ўлимидан сўнг ҳам машҳур бўлиб қолди.

Самуэль Братт: Энди унинг ўзи чексин!

sigara_konyak

1960 йилда британиялик чекишга қарам бўлиб қолган жаноб Братт ўлими арафасида унинг ёмон одати билан қаттиқ курашишга ҳаракат қилган хотинидан қасос олишга қарор қилди. Васиятномага кўра, хотини кунига бешта сигара чека бошлаган тақдирдагина мерос ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин эди. Ўша пайтда жаноб Браттнинг бойлик ҳолати 330 минг фунт-стерлингга баҳоланган.

Чарли Чаплин: бир миллион доллар!

Чарли Чарплин ҳам ашаддий чекувчи эди. Ўз васиятномасида у оғзидан кетма-кет олтита ҳалқа тутун пуфлаб, еттинчи ҳалқани улар орасидан ўтказа оладиган кишига миллион доллар қолдирган. Бутун дунё бўйлаб минглаб одамлар катта пул ишлаб олиш умидида бу ҳийлани муваффақиятсиз синаб кўрди.

Генри Форд: Илм ривож топсин

Genri_Ford

Машҳур магнат вафотидан сўнг хайрия ишлар учун 500 миллион доллар қолдирди. У ўз пулларини 4 мингдан ортиқ таълим ва хайрия муассасаларига йўналтирилишини истади. Бу тарихдаги энг катта хайрия ҳисобланади.

Джин Роденберри: Юлдузлар орасида

Dgin_Roddenberi

“Юлдузлар йўли” лойиҳаси яратувчиси ўзининг “ажойиб” дафн маросимини ўтказди. Тириклигида у ўлимидан сўнг жасадини кремация қилиб (махсус печда мурдани куйдириш), кулини фазога сочишни орзу қилган. Роденберрининг иродаси у хоҳлаган тарзда амалга ошди ва у коинотнинг ўрганилмаган кенгликларида абадийлаштирилди.

Генрих Гейне: Ҳамдардим бўлсин дейман

Genrih_Geyne

Машҳур шоир бутун умри давомида ўз хотини - пойабзал сотувчиси, жанкалкаш ва шафқатсиз аёл Евгения Мират билан бирга тугун боғлаганидан афсусда эди. Ўлимидан сўнг у бойлигини иккинча марта расман турмушга чиқиш шарти билан ўз хотинига қолдирди. Моҳир ёзувчи шу тарзда ҳеч бўлмаганда дунёда бир киши унга ҳамдард бўлиб, унинг ўлганидан афсусда бўлишига ишонган.

Анжел Патойя: Ўз уйимда қолишни истайман

Пуэрто-рикалик Анжел Патойя эҳтимол, яқинларига ўзидан бошқа васият қиладиган ҳеч нарса топмаган бўлса керак. У фақатгина сўнгги хоҳишини айтишга муваффақ бўлди, холос. Кутилмаганда Анжел Сан-Хуан кўприги остида ўлик ҳолда топилганидан сўнг, укаси Карлос акасининг сўнгги истаги бажарилиши кераклигини айтди: энди Анжелнинг мўмиёланган жасади тик ҳолатда, онаси уйининг бурчагида туради. У деярли тирик ва эҳтимол бахтлидир.

***

Албатта, инсоннинг охирги иродаси қандай бўлиши унинг шахсий танловидир. Кўриб турганимиздек, бу имкониятдан кимдир қасос олиш учун, бошқалари фойдали ишлар қилиб, турли йўллар билан фойдаланган. Қандай бўлмасин, бу қарор инсоннинг қандай ҳаёт кечиргани ва авлодлари у ҳақида қандай хотиралар билан эслашини ифодалаб беради.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.