Дунёдаги ўрганилиши қийин бўлган тиллар

 

Уларнинг барчаси «Гиннеснинг рекордларкитоби»да қайд этилган

Бошқа тилнинг сўз бойлиги ва грамматика асосларини ўзлаштириш ниятида бўлган киши бу тилларни ўрганиш учун катта ғайрат ва кўп вақт сарфлаши керак бўлади. Қийинчиликларфикрларни оғзаки ва ёзма ифодалашнинг ҳар қандай тизимини ўрганишда пайдо бўлади.

1991 йилда Гиннеснинг рекордлар китобитузувчилари дунёдаги ўрганилиши жудаям қийин бўлган бешта тилни тақдим этди.

Хитой тили

Бу тил ҳатто уларнинг баъзилари ёзилиши жуда қийин бир неча ўн минглаб иероглиф тизими билан ажралиб туради.

Яна бир қийинчилиги, хитой тили оҳангли тилҳисобланиб, ушбу хусусият ўқув жараёнини янадамураккаблаштиради.

Шундай бўлса-да, хитой тилининг асослариниўзлаштириш мақсадга мувофиқдир. Чунки дунёда бу тилда сўзлашувчиларнинг умумий сони 1,3 миллиардга яқин.

Табасаран тили

Доғистон халқларидан бири табасаран тилидасўзлашувчиларнинг умумий сони 146 мингдан сал кўпроқ.

Тилнинг асосий қийинчилиги ундаги жуда кўп келишикларнинг мавжудлиги: табасаран тилида 48 та келишик бор.

Ҳайда

Ушбу тил сўзлашувчилари (гап том маънода бир неча юз киши ҳақида кетяпти) Шимолий Американинг шимоли-ғарбий қисмида яшайди.

Ҳайда тилидаги 70 та префикс (олд қўшимча)дан фойдаланиш уни ўрганмоқчи бўлганлар ишини мураккаблаштириб юборади.

Чиппева

Бу тилда 5 мингга яқин одам гаплашади. ГапАҚШдаги бир нечта резервацияларда яшовчиОжибве халқи вакиллари ҳақида бормоқда. Тилдаги 6 минг феъл шакллари мавжудлиги сабабли уни ўрганиш ниҳоятда қийин.

Эскимос тили

Канаданинг Арктика архипелагида, шунингдек, Гренландия оролида яшовчи баъзи одамлар бу тилда сўзлашади.

Эскимос тили 63 та ҳозирги замон шакллари, шунингдек, отларнинг кўп шакллари туфайли жуда мураккаб.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.