Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Японияда руҳий касалликлар сони ошмоқда

🔹 Лондондаги АҚШ элчихонаси олдида портлаш юз берди. Маҳаллий полициянинг хабар беришича, бино ёнида “шубҳали пакет” топилган. Тергов давом этмоқда.

🔹 Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин АҚШ билан ядровий уруш хавфи даражасини “рекорд юқори” деб атади. “Корея яриморолидаги можаро томонлари ҳеч қачон бунчалик хавфли ва кескин қарама-қаршиликда бўлмаган, ҳар дақиқада энг ҳалокатли термоядро урушига айланиб кетиши мумкин бўлган вазиятда”, деди у.

🔹 Германия НАТОнинг шарқий қанотида юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий можарога ҳозирлик кўрмоқда, бу эса мамлакатга бевосита таъсир қилиши мумкин. Бундесвер инфратузилмани ҳимоя қилиш, ресурсларни сафарбар қилиш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича кўрсатмаларни ўз ичига олган 1000 саҳифалик махфий стратегик операцион режасини ишлаб чиққан. Бу чоралар Германиянинг Шарқий Европада юзага келиши мумкин бўлган кескинлашувга тайёргарлиги, дейишмоқда экспертлар.

🔹 Германия канцлери Олаф Шольц бошига "Байденнинг куни" тушади, дея башорат қилинмоқда. Иккинчи муддатга ўз номзодини қўйишдан воз кечиш ва янада машҳурроқ мудофаа вазирига йўл очиш учун ўз партияси томонидан кучайиб бораётган босимни ОАВ шундай шарҳламоқда.

🔹 Исроил Бош вазири Нетаняхунинг ёрдамчиси, девоннинг собиқ матбуот маслаҳатчиси Элиэзер Фельдштейн махфий маълумотларни ошкор қилганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

🔹 Эрон МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгашининг 21 ноябрда қабул қилинган Эронга қарши резолюциясига жавобан уранни бойитиш учун янги центрифугаларни ишга туширмоқчи.

🔹 Хитой 10 ой ичида Россиядан уран сотиб олишни 3,2 баробарга оширди.

🔹 Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Федерацияси учун муҳожирларнинг аҳамиятини демографик инқироздан чиқиш йўли сифатида тушунтирди.

🔹 2023 йилда иш билан боғлиқ стресс руҳий касалликлар ривожланишига сабаб бўлган японияликлар сони рекорд даражага етди. Асосан раҳбарлик лавозимини эгаллаган орасида касаллик кўпайган. Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатда ўрта бўғин менежерлари ўз раҳбариятининг босимига дучор бўлган. Японияда ўрта бўғин менежерлари оддий ходимларга қараганда ишда кўпроқ вақт сарфлашади.

🔹 Бугун Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш иши бўйича суд бўлиб ўтади. Михаил Саакашвили томонидан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича тергов 2021 йил 1 октябрда бошланган.

🔹 Россияда долларнинг рублга нисбатан курси кескин - 103 рублдан ошди. Келгуси йилда доллар 120 рублга чиқиши кутилмоқда. Бу россияликларни импорт қилинадиган товарлар нархининг ошиши, инфляциянинг тезлашиши ва харид қобилиятининг пасайиши билан таҳдид қилмоқда.