"Dutch Open-2023"да таэквондочиларимиз 3 та олтин, 2 та бронза медални қўлга киритди
- 13.03.2023 14:26
- 25
- Спорт
 
                                                                        Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида таэквондо WТ бўйича "Dutch Open" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар вакили медаллар учун кураш олиб борди.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси хабарига кўра, уларнинг 5 нафари совриндор бўлди.
Шуҳрат Салаев, Жасур Жайсунов ва Никита Рафалович барча рақибларни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Улуғбек Рашитов ҳамда Светлана Осипова эса бронза медалга эга чиқди.
"Dutch Open-2023" совриндорлари:
- Олтин – Шуҳрат Салаев;
- Олтин – Жасур Жайсунов;
- Олтин – Никита Рафалович;
- Бронза – Улуғбек Рашитов;
- Бронза – Светлана Осипова.
                        
                        Теглар:
                                                    таэквондо
                                            
                             
                 
                                     
                                     
                                     
                                     
                                    