Улуғбек Рашитов Осиё чемпионлигини қўлга киритди
- 24.06.2022 16:57
- 81
- Спорт

Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
- 68 килограмм вазн тоифасида Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов финалда иорданиялик Заид Каримга қарши даянга чиқди ва иккала раундда ҳам ғалабага эришиб, Осиё чемпионига айланди.
Рашитов мусобақани нимчорак финалдан бошлади ва фаластинлик Фаҳид Абдулразоқни 2:0 ҳисобида таслим қилди.
Шундан сўнг чорак финалда мўғулистонлик Энгболд Буяншагаи, ярим финалда эронлик Дониёл Бозоргишоб ҳам мағлуб этилди – 2:0.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Коррупция - жамият танасидаги саратон
- 49 дақиқа аввал
- Жамият
Келажак бунёдкори бўлиш – юксак бурчим
- 1 соат аввал
- Самарқанд