ДХМ орқали пенсия тайинлаш учун ариза бериш хизмати ишга туширилганлигидан хабардормисиз?

Эндиликда фуқаролар Давлат хизматлари марказлари ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали пенсия тайинлаш учун ариза топшириши мумкин.

Хизматнинг афзалликлари:

- исталган Давлат хизматлари марказига борган ёки онлайн тарзда my.gov.uz сайтига кирган ҳолда пенсия олиш учун ариза топширишнинг мумкинлиги;

- хизматнинг тез ва сифатли кўрсатилиши натижасида ортиқча вақт сарфланмаслиги;

- хизматдан фойдаланиш учун ҳеч қандай ҳақ ундирилмаслиги.

Хизматдан фойдаланиш учун:

- Давлат хизматлари марказига ташриф буюриш ёки my.gov.uz сайтига кириб, тегишли хизматни танлаш;

- сўровномани тўлдирган ҳолда ариза йўллашнинг ўзи етарли.

Аризани кўриб чиқиш босқичлари:

- ариза Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан кўриб чиқилиши учун «Пенсия» дастурий мажмуасига юборилади;

- Пенсия жамғармасининг «Пенсия» дастурий мажмуаси ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва меъёрларга мувофиқ ҳисоблайди ва тайинлайди;

- Пенсия тайинланганлиги ёки рад этилганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига ёки my.gov.uz сайтидаги шахсий кабинетга маълумотнома юборилади;

- Давлат хизматлари маркази мурожаат қилувчини ариза натижаси ҳақида хабардор қилади.

Натижа 10 иш кунида тақдим этилади.