ДХХ вилоят бошқармаси раҳбари каттақўрғолик ёшларнинг мурожаатларини тингламоқда
- 30.03.2023 15:52
- 89
- Самарқанд
Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи А.Ахмедов ёшлар муаммоларини ҳал этиш ва таклифларини эшитиш мақсадида туманларда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”ни ўтказмоқда.
Айни пайтда шундай учрашувнинг галдагиси Каттақўрғон туманида бўлиб ўтяпти.
Сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида ўтказилаётган учрашувда бошқарма бошлиғи янгиланаётган Конституция бўйича 30 апрель куни ўтказиладиган референдум ва унинг моҳияти ҳақида ёшларга тушунча берди.
Айни пайтда ёшларнинг тадбиркорлик, ишга жойлашиш, спорт билан шуғулланиш учун шароит яратиш, китобхонлик ва компьютер саводхонлиги масалалари юзасидан мурожаатлари эшитилмоқда.
Теглар:
ДХХ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа