Экологик партиянинг Самарқанд вилоят бўлимига янги раис сайланди
Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари И.Хушвақтов, вилоят партия ташкилоти ижроия қўмитаси аъзолари, депутатлар, Аёллар ва Ёшлар қаноти етакчилари ва фаоллари иштирокида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Кенгаш қарорига кўра, Самарқанд вилоят партия ташкилоти ижроия қўмитаси раиси лавозимига Бахтиёр Абдуллаев номзоди кўрсатилди ва сайланди.
Маълумот ўрнида: Б.Абдуллаев вилоят Кенгаши депутати, Экоҳаракат ҳудудий бўлими раҳбари ва партия ташкилоти раиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Тадбирда, шунингдек, ёшлар партия сафига қабул қилинди, Экологик партия вилоят ташкилотининг чораклик ҳисоботи тингланди.
Самарқанд вилояти экологик партияси ахборот хизмати.