Экологлар Европадаги йирик дарёлардан ишлатиб ташлаб юборилган ниқоб ва қўлқопларни “тутишди”
- 14.07.2020 10:01
- 54
- COVID-19
Европанинг 7 та дарёсида ишлатиб ташлаб юборилган ниқоб ва қўлқоплар топилди. Мутахассислар ушбу ҳодисани коронавирус тарқалиши билан бевосита боғлашмоқда. Бу ҳақда Tara Ocean сув захиралари фонди мониторинги вакили Рома Хетингер маълум қилди.
Мутахассис айнан қайси сув ҳавзалари тўғрисида сўз бораётганига аниқлик киритмади. Бироқ мазкур фонд Темза, Элба, Рейн, Сена, Эбро, Рона, Тибр, Гаронна ва Луара каби дарёларни назорат қилади.
Хетингернинг сўзларига кўра, июнь ойида сув ҳавзаларида тадқиқот олиб борган мутахассислар мунтазам “сузиб юрган” ҳимоя воситаларига дуч келишган. Улар океанларда йирик ҳажмдаги чиқинди оролларининг пайдо бўлиши коронавирус тарқалиши хавфини оширишини таъкидлашмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа