Эмине Эрдоған: Самарқанд қоғозининг кўп йиллардан буён сақланиб келинаётгани катта ҳайрат уйғотди
- 16.09.2022 09:40
- 239
- Самарқанд
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Самарқандда бўлиб турипти.
Ташриф доирасида Зироат Мирзиёева Эмине Эрдоған билан учрашди.
Биринчи хонимлар Самарқанддаги Конигил қишлоғидаги «Мерос» қоғоз ишлаб чиқариш фабрикаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.
“Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри бўлган Самарқанддаги қоғоз фабрикасига ташриф буюрдик.
Самарқанд қоғозининг икки минг йилдан бери бутунлигича сақланиб келинаётгани менда катта ҳайрат уйғотди”, деб ёзган Эмине хоним инстаграмдаги саҳифасида.
Шунингдек Эмине Эрдоған ўзбек миллий анъаналари, тарихий қадамжолари, ҳунармандчилик намуналари билан ҳам таништирилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!