Эммануэль Макрон иккинчи муддатга ўз номзодини қўяди
- 04.03.2022 16:17
- 27
- Хориж
Франция президенти Эммануэль Макрон иккинчи муддатга президентлик сайловида ўз номзодини қўйиш ниятини расман маълум қилди. Бу ҳақда Франция ОАВлари томонидан чоп этилган мактубда маълум қилинган. Давлат раҳбари бир ҳафта олдин расмий қадам бошлаши кутилган эди, бироқ ташқи сиёсий вазият бунга тўсқинлик қилди.
Сўровларга кўра, амалдаги президентнинг рейтинги сўнгги пайтларда сезиларли даражада ошган ва ҳозирда сайловчиларнинг 27-28 фоизи унга овоз беришга тайёр: бу рақиблардан анча устунлигини англатади.
Барча зарур ҳужжатлар жума куни соат 18:00 гача топширилиши керак. Душанба куни Республика Конституциявий кенгаши рўйхатга олинган номзодларнинг якуний рўйхатини эълон қилиши керак.
Ҳозиргача 40 киши Елисей саройи учун курашиш истагини эълон қилишди, бироқ баъзилари керакли миқдорда имзо тўплай олмагани учун «пойга»дан тушиб қолган.