Энди боғча тарбиячилари ҳам вазир жамғармасидан устама олиши мумкин

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова вазир жамғармасидан устама олиш тартиби янгиланганини маълум қилди.
Унга кўра, эндиликда:
- вазир жамғармасидан устама олиш учун синовларда барча фан ўқитувчилари иштирок этиши;
- МТТ тарбиячилари ҳам синовларда иштирок этиб устама олиши мумкин;
- малака тоифа тест синовларида камида 86 балл тўплаган олий ва биринчи тоифали педагогларга 70 фоиз қўшимча устама берилиши белгиланди;
- Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сертификатига эга педагоглар мажбурий аттестациянинг 1-босқичи бўйича синовидан озод қилинади.