Энди пиёда юриб, 100 миллион сўм ёки велосипед ютиб олиш мумкин

Туризм ва спорт вазирлиги 1hls.uz платформасида кунига 10 минг қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришнинг янги тизимини маълум қилди.

Энди суткасига 10 минг қадам юрганларни янада кўпроқ рағбатлантиш мақсадида ҳар ҳафтада қуйидагича совринлар ўйналади:

Битта 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти;
1000 та велосипед.

Ҳар ҳафта ғолиблар “Спорт” телеканалида жонли эфирда тасодифий танлаб олиш механизми орқали аниқланади;

Ғолибларни аниқлаш шаффоф ва холис бўлиши учун Жамоатчилик назорати кенгаши тузилган. Кенгашга депутат Расул Кушербаев раислик қилади, ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев ва блогер Никита Макаренко унга ўринбосар бўлади;

- янги рағбатлантириш тизими ишга тушгани муносабати билан бугун, 16 январдан бошлаб кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўм бериш тўхтатилади;

- 15 январгача 1hls.uz платформасида 10 минг қадам юрган барча фуқароларга пуллар тўлиқ тўлаб берилади.