Бугун юртимизда "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилади

"Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (735-сон, 19.11.2020 йил)га кўра, 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича "Автомобилсиз кун" сифатида эълон қилинган.

Шу муносабат билан ЙҲХББ бугун, 22 сентябрь куни барча фуқаролардан ишга, ўқишга боришда ёки бошқа сабаблар билан йўлларда имкон даражасида жамоат транспортларидан, велосипеддан фойдаланишларини ёки пиёда ҳаракатланишларини сўрамоқда.

Ушбу кун жаҳон миқёсида "Автомобилсиз кун" ҳисобланиб, фуқаролар мазкур кунда заруратсиз ҳолатларда жамоат транспортларида, велосипедда ёки пиёда ҳаракатланишади.