Энди вазир ўринбосарларининг 70 фоиз иши туманда бўлади
Президент иштирокидаги йиғилишда маълум қилинишича, иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.
Ушбу раҳбарлар бир ҳафта муддатда халққа мурожаат қилиб, режаларини оддий тилда тушунтиради ҳамда ўзига катта масъулият ва жавобгарлик олади.
Энди вазир ўринбосарларини 70 фоиз иши туманда бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган KPI ижросини жойида ташкил қилади.
Белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилади: вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада Ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилади.