Энг қадимги қалъа

Биз яшаётган дунё ўтмиши ҳақида жуда кўп тарихий маълумотлар, тахминлар, фаразлар, назариялар мавжуд бўлса-да, аслида заминимизнинг инсон ақлбовар қилмас жумбоқлари талай.

Россиянинг Ханти-Мансий мухтор округида қадимги аҳоли истиқоматгоҳи Амния ҳудудида археологлар қадимги мудофаа учун мўлжалланган қалъа - истеҳком харобаларини аниқлади. Уни кимлар, қачон қурган? Бу саволларга ўтказилган радиоуглерод таҳлилий жавоб берди. Унга кўра, қалъа 8 минг ёшда экан. Яъни, у дунёда Европада қурилган қалъа ва қўрғонлардан анча олдин барпо этилган мудофаа иншоотидир.

Амния қалъасини кимлар қурганини ҳозирча аниқлаш имкони йўқ. Аниқ бўлган маълумот шуки, хароба бир неча марта ёнғинни бошдан кечирган ва ҳар сафар қайта тикланган.

 Ҳаёт мавжуд сайёралар йўқ деб ўйламанг

Кейинги пайтларда қуёш тизимидан ташқарида ҳаёт мавжуд сайёралар йўқ, деб ўйловчи олимлар ҳам фикрларини ўзгартиришмоқда.

Жумладан, Британиянинг Кардифф университети профессори, астрофизик Жейн Бривс Қуёш тизимидан ташқарида жойлашган сайёраларда ҳаёт мавжудлиги эҳтимоли катталигини баён қилди.

Астрофизикнинг фикрича, диққатни “ND 76932” ва “ND 201891” номли экзосайёраларга қаратиш лозим. Ушбу сайёралар биздан 70 ва 110 ёруғлик йили олисда ( 1 ёруғлик йили бизнинг 100 йилга тенг) жойлашган, Ердан тахминан 8 миллиард ёш каттадир.

Профессор Жейн Бривснинг фикрича, улардан биридан, эҳтимол икковидан, бизга анчадан буён кутилаётган ўзга сайёраликлар келиши мумкин.

Тўғри, астрофизик барчани огоҳлантиради: «Агар қаердадир мукаммалроқ ривожланган ҳаёт бўлса, бу бизни мушкул аҳволга солиб қўйиши мумкин. Улар биз билан ўйнашмоқчи бўлса, бизни батамом йўқ қилади».

Т.Шомуродов тайёрлади.