Ер майдонини 25 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорликда Самарқанд туманида тезкор тадбир ўтказди.
Унда Самарқанд туманида фаолият кўрсатувчи “N.N.” фермер хўжалиги раҳбари Н.Н. фуқаро М.А.га “Бадал” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18 сотих ер майдонини 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 8 000 АҚШ долларини бўнак сифатида қўлга киритиб, 17 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.