Эркинжон Турдимов - Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи

Шу пайтгача ишлаб келган Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев лавозимидан озод этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаб келган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич – 1969 йил 10 июлда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1991-1995 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Сирдарё филиалида бўлим мутахассиси, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Зарафшон бўлими пул муомаласи бўлимида бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Зарафшон бўлими бошқарувчиси бўлиб ишлаган.

1995-1996 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган. 1996 йилдан 2000 йилгача Ўзбекистон Миллий банки Навоий бўлими бошқарувчиси, 2000-2008 йилларда Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими сифатида фаолият юритган.

2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб фаолият юритган.

2008-2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. 2016 йил декабридан шу кунга қадар Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.