Тиббиёт бирлашмаси истеъмолчилардан салкам 161 миллион сўм ортиқча ҳисоблаган
Вилоят рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланган ва тартибга солинадиган нархлар юзасидан доимий равишда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Паст Дарғом туман тиббиёт бирлашмасида аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатишда хизматлар нархларини белгиланиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганишда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳамда тегишли низом талаблари бузилганлиги ва бунинг натижасида истеъмолчиларга 160 миллион 997 минг сўм миқдорида ортиқча пул ҳисобланганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан Паст Дарғом туман тиббиёт бирлашмасига келгусида қонун ва низом талаблари бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилди.
Ўрол Санаев,
ҳудудий бошқарма бош мутахассиси.