Эрон: "Ҳеч қандай ўзгариш йўқ"
Эрондаги норозилик фаоллари ахлоқ полициясини бекор қилиш ҳақидаги баёнотни рад этди. Улар ҳеч қандай ўзгариш кўринмаётгани, “мамлакатда аёллар аҳволи яхшиланишидан ҳеч нарса дарак бермаётгани”дан ранжимоқда.
ARTICLE19 Махса инсон ҳуқуқлари ташкилоти масъул ходими Маҳса Алимардонийнинг айтишича, Исломий жиноий кодексда кийиниш қоидаларига қатъий амал қилмаганлик учун моддалар сақланиб қолган:
"Мана бир неча ҳафтадирки, Эронда кўп одамлар кўчада ахлоқ полициясини кўрмаяпти. Лекин бу ижобий ўзгаришми? Йўқ, аксинча, улар ўрнига хавфсизлик кучлари етиб келишди. Намойишчиларни отиб ўлдириш, калтаклаш, ҳибсга олиш, намойишчиларга қарши ҳеч қандай қонуний жараён ёки тегишли жиноий айбловларсиз қийноқлар... Бу шунчаки чалғитиш бўлди, чунки Эронни биладиган ҳар бир киши муаммо ахлоқ полициясида эмаслигини яхши билади".
Ўтган дам олиш кунлари мамлакат бош прокурори Муҳаммад Жаъфар Монтазери 2006 йилда ўта консерватив президент Маҳмуд Аҳмадинажод даврида “одоб-ахлоқ ва ҳижоб кийиш маданиятини тарғиб қилиш мақсадида” яратилган (2005-2013) ахлоқ полицияси тугатилганини эълон қилди.
Кутилмаган баёнот намойишчиларга ишора сифатида кўрилди. Аммо душанба куни ҳуқуқ ҳимоячилари унинг асослилигига шубҳа қилишди ва буни матбуот анжуманида берилган саволга тайёр жавоб сифатида талқин қилишди. Улар, шунингдек, ахлоқ полициясининг бекор қилиниши аёллар ҳижоб ўраш бурчини ҳеч қандай тарзда ўзгартирмайди, аксинча, қонун қўллашнинг бошқача йўли чиқишига ишонишади.
Эронда 1979 йилги Ислом инқилобидан бери кузатилмаган норозилик намойишлари охирги икки ярим ойдан ортиқ вақт давом этди. Уларга 16 сентябрь куни Теҳронда исломий кийиниш қоидаларига риоя қилмаганликда айбланиб, ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлими сабаб бўлди.