Эртага ҳамюртларимиз учун Санкт-Петербургдан чартер рейси амалга оширилади
- 03.06.2020 17:10
- 34
- Ўзбекистон
Эртага, 4 июнь куни “Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент” йўналиши бўйича чартер рейси ташкил этилади.
Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек, бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун “Тошкент – Москва – Тошкент” ҳамда “Тошкент - Шаржа – Тошкент” чартер рейси амалга оширилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа