Эртага Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво кириб келади
- 30.10.2023 11:23
- 167
- Ўзбекистон
Ўзгидромет хабарига кўра, эртага Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
1 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик тўхтайди, ва бундай қуруқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб туради. 1-2 ноябрь кунлари кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечалари +3...+8 даражагача пасаяди, кундузи 1-2 ноябрда +17...+22 даража бўлади, 3 ноябрда ҳарорат бироз кўтарилади ва +19...+24 даражани ташкил этади.