Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун онлайн буюртма бериш мумкин

Бугунги кунда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга фуқаролар уни янгисига алмаштириш учун давлат хизматлари марказларида навбатда туришибди. Аммо бу муаммони уйдан туриб ЯИДХП орқали ҳал қилиш мумкин.

Бунинг учун my.gov.uz орқали буюртма берилиб, унда:

- бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;
- тегишли бандлар танланади;
- янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;
- мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйилади;

Сўнгги қадамда инвойс шакллантирилиб, БҲМнинг 70 фоизи (210 минг сўм) миқдорида, почта хизмати учун эса 25 минг сўм тўланади.

Марказ ходими буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.

Гувоҳнома почта хизмати томонидан 2 иш кунида манзил бўйича етказилади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон олиниб, янгиси берилади.

Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни ДХМга топширади.