Етти нафар боксчимиз финалга йўл олди
Бокс бўйича 2021 йилги Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда тўлиқ таркибда қатнашган терма жамоамизнинг етти нафар вакили чемпионлик учун курашадиган бўлди.
Фақат уч нафар боксчимиз ярим финалда мағлуб бўлди ва Осиё чемпионатининг бронза медали билан кифояланди.
Натижалар билан танишинг:
-49 килограмм: Нодиржон Мирзааҳмедов мўғулистонлик Унуболд Орхонтангалагнони 5:0 ҳисобида мағлуб этди;
-52 килограмм: Шаҳобиддин Зоиров қирғизистонлик Азат Усеналиевни 4:1 ҳисобида таслим этди;
-57 килограмм: Миразизбек Мирзахалилов филиппинлик Жунмилардо Огайредан 5:0 ҳисобида устун келди;
-60 килограмм: Абдумалик Халаков мўғулистонлик Ценбатаар Эрденебатга 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди;
-64 килограмм: Элнур Абдураимов Мўғулистон вакили Чинзориг Баатарсухга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди;
-69 килограмм: Бобоусмон Ботуров рақиби ҳиндистонлик Викас Кришан жангни давом эттира олмагани эвазига техник ғалабага эришди;
-75 килограмм: Саиджамшид Жаъфаров филиппинлик Эумир Марсьялни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди;
-81 килограмм: Дилшодбек Рўзметов тожикистонлик Шаббос Негматуллоевни 5:0 ҳисобида енгди;
-91 килограмм: Санжар Турсунов ҳиндистонлик Санжитга 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйди;
+91 килограмм: Баҳодир Жалолов қувайтлик Аланзи Абдурраҳмонни 2-раундда техник нокаут эвазига таслим этди.