Э.Турдимов: Ҳар йили вилоятимизда меҳнат бозорига 75 минг киши кириб келяпти

- Жорий йилда 77,4 минг нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда, - деди вилоят ҳокими мурожаатномасида.
Жумладан, фуқароларнинг 40 минг 360 нафари тадбиркорликни ривожлантириш, тармоқ ва ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига ҳамда 37 минг нафари доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилади.
Барча йўналишларда давлатимиз томонидан 4488 нафар фуқароларга 92 миллиард сўмлик субсидиялар ажратилди.
"Вилоятда бугунги кунда ишсизлик даражаси 9,7 фоизни ташкил этиб, 155 минг нафар фуқаро ишсизлар рўйхатида турибди. Ҳар йили меҳнат бозорига 75 минг киши кириб келади.
Бунинг учун биз, 2022 йилда 230 минг ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдик.
Жумладан:
- 23 минг 170 нафар фуқаро 985 та ҳудудий ва давлат инвестиция лойиҳаларига;
- 20 минг 400 нафар фуқаролар пахта ва ғалладан қисқарадиган майдонни ижарага бериш орқали;
- 14 минг 235 нафар фуқаролар 1254 та ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини ташкил этиш ҳисобига;
- 18 минг 62 нафар фуқаролар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури ҳисобига;
- 54 минг 207 нафар фуқаролар бандлик жамғармалари ҳисобига;
- 5 минг 807 нафар фуқаролар хизматлар соҳаси ва лидер тадбиркорларга бериладиган имтиёзли банк кредитлари ҳисобига (ПҚ-5113, ПҚ-5214);
- 26 минг 157 нафар фуқароларни расмий легаллаштириш ҳисобига;
- 72 минг 431 нафар фуқароларни ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ҳисобига;
- 1 минг 338 нафар фуқароларни қўшимча лойиҳаларни шакллантириш ҳисобига бандлиги таъминланади", дейилади мурожаатномада.