Эзгу одам ким?
Мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ислоҳотлар амалга ошириш, уларни янада жадаллаштиришга доир долзарб вазифаларни белгилаб берган, битта мақсад йўлида барча кучларни бирлаштириб, уни халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилашга сафарбар қилишга ундовчи Мурожаатнома сиёсий куч фаолларининг зиммасидаги масъулиятни яна бир карра оширди.
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланган 2019 йилда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришда инвестицияларни фаол жалб этиш, ижтимоий соҳадаги устувор вазифа ва мақсадларни амалга ошириш, жамият ҳаётига татбиқ этишда давлат органлари билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтлари ҳам фаол иштирок этишлари лозим.
Давлатимиз раҳбарининг “...халқ билан узлуксиз мулоқот ва инсон манфаатлари учун хизмат қилиш, барча даражадаги раҳбарлар учун нафақат мажбурият, балки ҳаётий тамойилга айланиши шарт” деб аалоҳида таъкидлагани буюк донишманд Юсуф Хос Ҳожибнинг “Кимнинг халққа фойдаси тегиб, шу фойдаси туфайли ҳаловат топса, ўша одам эзгудир” деган пурмаъно сўзларини ёдимга солди. Демакки биз адолатчилар ҳам партиявий лойиҳаларимиздан келиб чиқган ҳолда амалий ишларимизни янада кўпайтиришимиз, хусусан, “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида халқ билан мулоқотни кучайтиришимиз зарур. Ана шундагина жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконияти кенгаяди.
Мурожаатномада илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарурлиги устувор вазифа сифатида белгиланди. Бу борада ҳам таълим-тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни биринчи даражали вазифамиз деб билишимиз, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида амалга оширилаётган ишларга доимий эътибор қаратишимиз зарур.
Яна бир муҳим жиҳат, Президентимиз ижтимоий соҳани янада ривожлантириш учун энг аввало аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларнинг даромадини оширишга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Албатта, “Ижтимоий ёрдам – муносиб иш билан таъминлаш” шиорига таянган, яъни ишини йўқотганларга янги меҳнат ўринларини ҳамда касбий қайта тайёргарлик учун таълим олиш имкониятларини таклиф этиш тарафдори бўлган адолатчилар учун бу жуда қувонарли. Зеро, инсоннинг оиласидаги фаровонлик, ўзининг ҳаётга муносабати, охир-оқибат жамиятимизнинг барқарорлиги унинг қандай иш билан таъминланганига, меҳнати учун қай миқдорда муносиб ҳақ олаётганига бевосита боғлиқ.
Бир сўз билан айтганда, мурожаатномани тингаш ва тарор ва тарор ўқиш жараёнида шунга амин бўлдимки, унинг ҳар бир сатрида ислоҳотларнинг бош мақсади - инсон манфаатларини таъминлаш экани яққол намоён бўлган.
Муҳиба Бобобекова,Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси.