Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2022 йил сарҳисоби: Ўзбекистонда илм-фан ва инновация йўналишида нималарга эришилди?

Бу йўналишда республикамиз 81 та индикатор бўйича баҳоланадиган Глобал инновацион индекси рейтингида 2015 йилга нисбатан 36 та поғонага кўтарилди.

Инновация ва илм-фан соҳаларига Давлат бюджетидан ажратиладиган йиллик маблағлар ҳажми 2018 йилга нисбатан 3 бараварга оширилди ва 1,5 триллион сўмга етказилди.

Ёш олимлар 2018 йилда 6,5 минг нафар бўлган бўлса, 2022 йилда уларнинг сони 10,8 минг нафарни ташкил этди, яъни бир ярим бараварга ўсди.

Бундан 5 йил олдин ушбу фан йўналишларида олимларнинг ўртача ёши 60 ёшни ташкил қилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 45 ёшни ташкил қилмоқда.

Олимларнинг иш ҳақи ҳам, 4,5 баробарга оширилди. Ўтган 5 йилда илм-фаннинг кимё, биология, геология, физика, математика каби йўналишларини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилди, бунинг ҳисобига, нано- ва био-технологиялар, рақамли геология каби 18 та янги илмий йўналиш ташкил этилди.