Фарғонада ички ишлар муассасасида вафот этган ўсмир воқеасидан сўнг икки нафар ИИБ ходими қўлга олинди

Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Вилоят прокуратураси томонидан 14 ёшли вояга етмаган шахс ички ишлар муассасасида вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши доирасида 2 нафар собиқ ИИБ ходими ўзларига юклатилган вазифаларига совуққонлик билан қарагани, марказда сақланаётган Р.Абдусатторов (марҳум) икки нафар вояга етмаган тарбияланувчилар томонидан кун давомида мунтазам равишда уриб-дўппосланиб, унга оғир даражадаги тан жароҳатлари етказилиб, ўлимига сабабчи бўлганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан собиқ ИИБ марказ тарбиячиси ҳамда навбатчилик сменаси инспектор-навбатчиси Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” банди (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан гумон қилинувчи сифатида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддаси тартибида ушланган. Уларга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди.