Фермер хўжаликларига ишчилари учун тўланган даромад солиғи қайтариб берилади
Пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган даромад солиғи бир вақтнинг ўзида қатор шартларга риоя қилинганда қайтариб берилади.
Улар қуйидагича:
• ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчининг банд бўлиши;
• ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;
• фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.
Мазкур эксперимент 2024 йил 1 майга қадар давом этади.