Фермерларга мажбуран тилхат ёздирилган
- 11.09.2020 21:25
- 345
- Жамият
Маълумотлага кўра, Оқдарё туманидаги “Болта ғалласи” ва “Тевачик Човка Оқдарё” фермер хўжаликлари бошлиқлари “Самголд” масъулияти чекланган жамиятидан 3700 килограмдан 25 миллион 655 минг сўмлик картошка уруғини мажбурликдан олиб, катта қарздорга айланган.
Деҳқонлар уруғни эскирган, уни экиб ҳам, истеъмол қилиб ҳам бўлмайди, деб айтганда туман масъуллари “уруғни кўрдим, сифати яхши” дея тилхат ёздириб олишган экан. Бунинг устига 3 гектарда помидор етиштириш учун 30 миллион сўм сарф қилган хўжаликлар ҳосилнинг бир килограми учун 700 сўмдан шартнома тузишган. Аммо ўз ҳолича помидор олиб келаётган хўжаликлар маҳсулотнинг килограмини 500-600 сўмдан сотишга мажбур бўлаётганини, шунда ҳам завод олдида 3 кунлаб навбат кутишаётганини билдиришди. Бу алоҳида мавзу. Яна хўжаликларга сифатсиз картошка уруғининг тарқатилиши фермерларни хонавайрон қилаётганини билдиришди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!