Фестивалнинг энг фаол иштирокчиси қайси мамлакат?
- 26.08.2019 10:40
- 263
- Самарқанд
Бугунгача 11 маротаба ўтказилган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали танловида 36 мамлакат вакиллари ғолиблар сафидан жой эгаллашга муваффақ бўлди.
Ўзбекистонлик санъаткорлар 9, Жанубий Корея 7, Озарбайжон 6, Хитой 5, Эрон ва Ҳиндистон вакиллари 4 маротабадан ғолибликни қўлга киритган.
Шунингдек, Россия, Италия, Грузия ва Қувайт гуруҳлари 3 марта, Туркия, Мўғулистон, Тожикистон, Афғонистон, Бангладеш, Исроил, Туркманистон, Литва, Япония санъат усталари 2 мартадан шоҳсупага кўтарилган.
Қозоғистон, Саудия Арабистони, Покистон, Греция, Миср, Кения, Малайзия, Мадагаскар, Буркина Фасо, Буюк Британия, Австрия, Польша, Эстония, Коста-Рика, Қирғизистон ва Индонезия жамоалари бир мартадан совриндор бўлишган.
Теглар:
фестиваль
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!