ФИФА президенти: "Ирқчилик содир бўлганда ўйинларни тўхтатинг"
- 14.04.2019 10:30
- 54
- Спорт
Халқаро футбол федерацияси президенти Жанни Инфантино стадионларда мухлислар томонидан ирқчилик хатти-ҳаракатлари бўлганда ўйинни тўхтатиш кераклиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда ФИФА сайтига асосланиб mk.ru хабар тарқатаяпти.
"Футболда ирқчилик умуман бўлмаслиги керак, на футболчиларнинг ўзаро муносабатида ва мухлисларнинг хатти-ҳаракатида. ФИФА ирқчиликка дучор бўлган ҳар қандай шахсни, у ҳакам бўладими, футболчими ёки мураббийми фарқи йўқ ҳимоя қилади", дейилади Инфантинонинг баёнотида.
ФИФА президенти бежизга бундай баёнот бермаяпти. Дунё футболида, айниқса, Европа миллий биринчиликларида мухлислар томонидан ирқчилик қилиш иллати ҳанузгача сақланиб қолаяпти. Айниқса, мухлисларнинг қора танли футболчиларга муносабати унча яхши эмас.
Тахминларга кўра, ФИФАда агар ирқчилик барҳам топмаса, келажакда жазолар яна қатъийлаштирилади.