Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Физика, кимё ва биология бўйича ҳам бирорта туман ва шаҳарда мақтагулик натижа йўқ”: Президент мактаб таълими ҳақида

Давлат раҳбари иштирокидаги йиғилишда соҳада мавжуд муаммолар таҳлил қилинди.

Жумладан, ҳозирда бошланғич синфларда 11 та, юқори синфларда 16 та фан ўтилаётгани билан ўқувчилар аниқ бир йўналишда чуқур билимга эга бўлмай мактабни битираётгани қайд этилди.

Масалан, 107 та тумандан талаба бўлганлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида математика бўйича максимал баллнинг ярмини ҳам йиға олмаган. Физика, кимё ва биология бўйича ҳам бирорта туман ва шаҳарда мақтагулик натижа йўқ.

Ўтган йили 220 минг муаллимдан 86 минг нафари ёки 37 фоизининг билим ва кўникмаси “қониқарсиз” баҳоланган. Айниқса, ҳозирда талаб юқори бўлган информатика, физика, инглиз тили, математика ва кимё фани ўқитувчиларининг билими “қониқарсиз” эканлиги аниқланган.

Ёки, 51 минг нафар чет тили ўқитувчиларидан атиги 17 минг нафари (33 фоизи) “C-1” даражасига эга. Ваҳоланки, 2025 йилдан бошлаб чет тилидан фақат “С-1” даражаси бор ўқитувчилар дарс ўтиши мумкин бўлади.