Францияда қурғоқчилик: Сувдан фойдаланиш чекланмоқда
- 25.07.2022 11:17
- 52
- Хориж
Францияда қурғоқчилик тобора авж олмоқда. Якшанба куни мамлакатнинг мавжуд 96 департаментидан 88 тасида сувдан фойдаланишга чеклов қўйилди, деб хабар бермоқда BFMTV телеканали.
Боғ ва майсазорларни кундузи суғориш тақиқланди, аҳоли имкон қадар сувни тежашга, хусусан, бассейнларни сувга тўлдирмасликка чақирилмоқда.
Қурғоқчилик деярли бутун мамлакатга таъсир қилган бўлса-да, айниқса Пай-де-ла-Луара ва Пуату-Шаранта ҳудудлари зарар кўрган.
Бир неча ҳафта давомида кузатилган ғайриоддий қуруқ, иссиқ об-ҳаво ва ўтган қишда кам ёмғир туфайли сув захираларини тўлдириш ва тиклаш имкони бўлмади, дейди телеканал.
Метеорологлар хулоса қилишича, яқин кунларда вазият яхшиланишига умид йўқ, келаси ҳафталарда Пиренеев ва Альп тоғларидан бошқа жойда ёмғир ёғиши кутилмайди.