Франциядаги вазият ҳақида қисқа сатрларда

▪️ 17 ёшли ўспириннинг полиция томонидан отиб ўлдириб қўйилиши ортидан Франция ҳукумати 5 кун давомида тартибсизликларни жиловлай олмаяпти. Воқеалар фонида ўспириннинг бувиси Надя вазиятни яхшилашга, намойишларни тўхтатишга чақирган.

▪️ Ҳужумлар авж олишнинг янги даражасига кўтарилди, ОАВ Париж мэри уйи ва мулкига ҳужум қилингани, аёл ва бола жароҳатлангани ҳақида хабар берган;

▪️ 10 та полиция участкасига, 6 та маҳаллий полиция бўлинмаларига, 10 та жандармерия казармаларига ҳужум уюштирилган;

▪️ сўнгги бир кечада 700 киши ҳибсга олинган, жамоат жойларида 800 та ўт қўйиш ҳолатлари қайд этилган;

▪️ 45 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, жумладан травматик ва ўқотар қуроллардан жароҳатланганлар бор;

▪️ биргина Марсель ва жанубдаги шаҳарлардаги дўконларнинг йўқотишлари 100 миллион евродан кўпроққа баҳоланмоқда;

▪️ Хитой ҳукумати Францияда сайёҳлар бўлган автобусга ҳужумдан сўнг бу мамлакатдаги фуқароларини ҳушёр бўлишга чақирган.

▪️ Макрон якшанба куни кечқурун Сенат ва Миллий Ассамблея раҳбарлари билан учрашув ўтказган ва Францияда "тартибни тиклаш учун ҳаракат қилишга" чақирган.

▪️ Яқинда мамлакат президенти Елисей саройида сўнгги тартибсизликлардан жабр кўрган 220 дан ортиқ коммуна мэрларини қабул қилиши кутилмоқда, бундан олдин эса Сенат ва Миллий Ассамблея раҳбарлари билан учрашган.