Франциялик рақам танлашда хатоси туфайли лотереяда 17 миллион евро ютиб олди
Фуқаро электрон чипталар ўйини санасини танлашда хатога йўл қўйиб, лотереяда 17 миллион евро ютиб олди.
Қайд этилишича, интернет орқали ўйнаган иштирокчи мақсадли равишда айнан “13 сана, жума куни ўз омадини синаб кўрмоқчи бўлган, лекин сана танлашда тасодифан хатога йўл қўйган ва 14 январни қайд этган”.
Эндиликда шахсини ошкор қилишни истамаган 40 ёшли француз "ишини ташлаб, бизнес билан шуғулланиш, уй сотиб олиш ва саёҳат қилишни" ният қилган. Бундан ташқари, ғолиб “супермаркетдан гўшт сотиб олишни тўхтатиб, тўғридан-тўғри қассобдан сотиб олишни” режалаштирмоқда.
2021 йил октябрь ойида Француз полинезиясидан бўлган француз аёл ўйин тарихидаги энг катта жекпот - EuroMillions лотереясида 220 миллион евро ютиб олган эди.