Фуқароларни Мексика орқали ноқонуний тарзда АҚШга юбормоқчи бўлган яна бир шахс қўлга олинди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи Ш.Қ. фуқароларни ноқонуний тарзда АҚШга жўнатиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган.

Маълум бўлишича, у ҳозирда Европа давлатлари орқали Мексика давлатига, сўнгра Америка Қўшма Штатларига олиб ўтишни ваъда қилиб, ҳар бир шахс учун 16.000 АҚШ доллар миқдорида пул талаб қилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 8 000 АҚШ доллари миқдорида пулларни сўраб келаётган бўлган.

Самарқанд туман “Оқ масжид” маҳалласида ўтказилган фаол тадбирда Ш.Қ. тадбирга жалб қилинган маҳаллий фуқародан 8 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Қ.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.