Фуқарони ижтимоий тармоқларда шарманда қилиш билан қўрқитиб, 200 миллион сўмдан ортиқ пулни ундирган аёл ушланди
- 29.06.2021 18:49
- 223
- Жамият
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Тошкент шаҳар ИИББнинг Яшнобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г. (аёл) фуқаро Б. билан бирга ишқий муносабатда бўлган фото ва видео тасвирларни интернет ижтимоий тармоқларида тарқатиш билан қўрқитиб, эвазига талаб қилган 85 миллион сўмдан 10 миллион сўмни ўзига тегишли бўлган пластик картага ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Г. жорий йилнинг март ойидан шу кунга қадар Б.ни ўзи томонидан тасвирга олинган фото ва видео тасвирларни тарқатиш билан қўрқитиб, унинг 200 миллион сўмдан ортиқ пулини товламачилик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа