Футбол: Чемпионлар Лигаси рақиблар аниқ бўлди

«Реал» яна «Бенфика»га, «ПСЖ» «Монако»га қарши майдонга тушади.

Кеча бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар Лигаси ўтиш ўйинларига ташланган қуръага кўра, дастлабки 8 та ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри мусобақанинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритди. 9-ўриндан 24-ўрингача бўлган жамоалар эса ўтиш баҳсларида иштирок этади.

Қуръа натижаларига кўра, УЕФА Чемпионлар Лигаси 2025/2026 йилги мавсум ўтиш ўйинлари жуфтликлари:

«Боруссия» Дортмунд (Германия) — «Аталанта» (Италия);

«Олимпиакос» (Греция) — «Байер» (Германия);

«Брюгге» (Бельгия) — «Атлетико Мадрид» (Испания);

«Галатасарой» (Туркия) — «Ювентус» (Италия);

«Монако» (Франция) — «Пари Сен-Жермен» (Франция);

«Қорабоғ» (Озарбайжон) — «Ньюкасл Юнайтед» (Англия);

«Будё-Глимт» (Норвегия) — «Интер» (Италия);

«Бенфика» (Португалия) — «Реал Мадрид» (Испания).

Ўтиш ўйинлари 2026 йилнинг 17-18 ва 24-25 февраль кунлари бўлиб ўтади. 1/8 финал баҳслари эса 10-11 март ва 17-18 март кунларига белгиланган. Финал 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.