Футбол. Осиё кубоги U-23: Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши майдонга тушади
- 23.04.2024 14:11
- 192
- Спорт
Айни кунларда Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда. Унда Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам қатнашмоқда.
Бугун вакилларимиз гуруҳ босқич доирасидаги сўнгги баҳсда Вьетнамга қарши ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да "Khalifa International" стадионида старт олади. Баҳсни "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Маълумот учун: Ўзбекистон Кувайтга қарши учрашувда ғалаба қозониб, очколари сонини 6 тага етказган ҳолда чорак финал йўлланмасини ҳам нақд қилди. Бугунги ўйин гуруҳда биринчи ўринни эгаллайдиган жамоани аниқлаб беради.
Теглар:
Футбол