Футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун Тошкентдан Таиландга махсус чартер рейс йўл олди
Хабарингиз бор, Таиланд давлатида U-23 Осиё чемпионати баҳслари яна икки ўйиндан сўнг ўз якунига етади. Бугун ва эртага мусобақанинг энг муҳим икки ўйини ўтказилади.
Бугун, ҳамюртларимиз – Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчилари Осиё чемпионатининг 3-ўрини ва Токио Олимпиадаси учун тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун Тошкент вақти билан соат 17:30 да Австралия олимпия терма жамоасига қарши майдонга чиқади.
Футболчиларимизни ушбу муҳим баҳсда майдондан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида эрта тонгдан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан махсус чартер рейс Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрига йўл олди.
Ушбу чартер рейсда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси мутасадди ходимлари ҳамда 150 га яқин мухлислар гуруҳи йўл олишди.