ФВБ Паст Дарғомдаги кўп қаватли уйларда хонадонларнинг иситиш мосламаларини ўрганди

Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси Паст Дарғом тумани Балхиён маҳалласидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳоли хонадонларида иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида аксарият хонадонларда иситиш мосламалари, жумладан, қўлбола печлардан фойдаланилаётгани аниқланди ва уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.
Анвар ТУРДИҚУЛОВ,
Самарқанд вилояти ФВБ ходими.