Ғалати иримлар

Ҳар бир халқнинг ўз ирим-сиримлари бор.Уларга ишонмайдиган одамлар кам. Айрим ишонувчилар унга амал қилишади.

Айтайлик, кўпчилик халқларда йўлни қора мушук кесиб ўтиши омадсизлик, бўсағада туриб гаплашиш оранинг бузилиши, дарвоза тепасига тақа қоқиб қўйиш муваффақият келтиришига ишонишади, идиш-товоқнинг синиши яхшиликка йўйилади.

Агар йўлингиз тушиб Японияда бўлсангиз ноябрь ойида дўкон ветриналарида тахлам-тахлам хаскашларни кўриб оғзингиз ланг очилиб қолади. Ҳайрон бўлманг, бу кўргазмага қўйилган ноёб товар эмас - ирим. Гап шундаки, японлар ноябрь ойида "Хўроз куни"ни нишонлашади, бу европадаги Рождество байрамига ўхшаб кетади. Ўша куни японлар уй-жойларини супуриб-сидириб, безашади. Бунда сиз ўша дўконларда кўрган хаскашлардан фойдаланишади ва уларни кўзга кўринадиган жойга илиб қўйишади. Иримга кўра, хаскашлар хонадонга омад келтирар эмиш.

Фен-Шуй маданияти Хитойда пайдо бўлган ва бугунги кунда бу ҳақида дунёда ҳамма билади. Агар бу фалсафа қоидаларига риоя қилинса, хонадонда албатта, фаровонлик, тинчлик, хотиржамлик ҳукмрон бўлади. Аммо Фен-Шуй бази қоидаларига жуда эҳтиёткор бўлиш лозим. Масалан, кўзгуни ётоқхонага қўйиш мумкин эмас, негаки фалсафага кўра кўзгу нариги дунёга эшик ҳисобланади. Ухлаганда танани тарк этган руҳ хонага қайтишда адашиб дўзахга ёки жаннатга ўтиб кетиши мумкин.

Кўпчилик халқларда синган кўзгудан жуда қўрқишади. Синиқни қўл билан териб олиш мумкин эмас. Акс ҳолда хонадонга кулфат ёғилади.
Буюк Британияда соябонни бино ичида очиш, қуритиш мумкин эмас. Акс ҳолда иримга кўра хонадонга кулфат ёмғирдек ёғилади, деб ишонишади.

ОАВ хабарлари асосида Т.Шомуродов тайёрлади.