Ғарбий Африкада экстремистлар ҳужуми туфайли 58 киши ҳалок бўлди
- 03.01.2021 22:23
- 71
- Хориж
Бу ҳақда РИА Новости ҳарбий манбага асосланиб хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, қуролланган номаълум кишилар Мали чегараси яқинидаги Нигернинг ғарбий қисмидаги қишлоғига ҳужум қилишди. Охирги пайтлар жангарилар агар маҳаллий аҳоли экстремистик гуруҳларга ёрдам кўрсатмаган тақдирда қон тўкилиши ҳақида пўписа қилган эди.
Аввалроқ Эфиопиянинг Африка ғарбидаги Бенишангул-Гумуз ҳудудидаги Метекель минтақасида уюштирилган хунрезлик оқибатида 100 кишидан зиёд тинч аҳоли ўлдирилган эди. “Daily Mail” нашрининг хабар беришича, ўқотар қурол, пичоқ, камон ва найзалар билан қуролланган террорчилар эрта тонгда Бекоджи қишлоғига ҳужум қилишган эди. Тинч аҳолини шафқатсизларча қириш тушга қадар давом этди. Золимлар шунингдек, уй ва экинларни ёқиб юборишганди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа