Нигерияда 300 нафардан ортиқ мактаб ўқувчиларини ким ўғирлагани аниқланди
Нигериянинг Кацина штатида жойлашган мактабдан 333 нафар ўқувчи ўғирланишини радикал исломий «Боко Ҳарам» гуруҳи бўйнига олди.
Террористик ташкилотнинг етакчиси Абуба Акар Шекау сешанба куни эълон қилинган аудиомурожаатида ҳужумни "Ғарб таълимига қарши ҳаракат", деб атади. Олти йил олдин айнан у Нигериянинг шимоли-шарқидан қарийб 700 километр наридаги штатнинг Борно шаҳрида мактаб-интернат ётоқхонасидан 276 қизни ўғирлашни уюштирган.
Мутахассислар жиҳодчиларнинг минтақадаги таъсир доираси сезиларли даражада кенгайгани ҳақида билдиришмоқда.
Уч кун олдин бедарак йўқолганларнинг энг кичиги атиги 10 ёшда.
Ҳукумат расмийларининг таъкидлашича, босқинчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Президент Муҳаммад Бухорийнинг туғилиб ўсган штатидаги бундай ёвузлик ҳукуматнинг мамлакатда хавфсизликни таъминлай олмагани учун қаттиқ танқид фонидаги ҳолат, дея баҳоланмоқда.
Биргина, жорий йилнинг ўзида бу ерда маҳаллий жиноий гуруҳлар ҳаракатлари натижасида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Полиция уларнинг "Боко Ҳарам" билан алоқадорлигини аниқламоқда.