Ғайриоддий ҳаракатлари билан ажаблантирган тўтиқушлар
Уйимизга қуш, масалан, тўтиқуш олиб келсак, унинг биринчи сўзини тинглаб, завқланамиз. Бироқ вақт ўтиши билан тўтиқуш ҳар қандай одамнинг уйдаги гапини кўчага олиб чиқадиган оила аъзосига айланади. Ҳозир шу ҳақда ўқийсиз.
Кичкина харидорча
Коринн исмли Англиялик аёл ёқимли совға қутилари тўпламини олганида жуда ҳайратланди. Бироқ на эри, на ўғли бу қутилардаги заргарлик буюмларнинг қаердан келганини билмас эди, бундан ташқари улар буюртма бермаганини айтган. Аммо тез орада воқеа қаҳрамони топилди. Бу оиланинг патли уй ҳайвони Будди исмли тўтиқуш бўлиб чиқди. Коринн “кичик харидорча”нинг эгасининг овозига ўхшатиб “Алекс” сўзини такрорлаб, овозли ёрдамчи орқали онлайн-дўкон менюсига кириб буюртма берганини видеотасвирга туширишга муваффақ бўлди.
Коринн учун 10 фунт стерлинглик буюмларни қайтариш муваффақиятсиз тугади. Энди аёл овозли ёрдамчиларни узоқроққа яширади. Ким билади, бу тукли уй паррандаси кейинги сафар нима буюртма беришга қодир экан...
Хусусий детектив
Ишончимиз комилки, бу тўтиқушнинг эгаси уни гапиришга ўргатганига минг марта пушаймон бўлган. Ахир у қувайтлик эркакнинг барча сирларини очиб берди-да. Тўтиқуш эркак ўзининг маъшуқасига айланиб қолган аёл - уй хизматчисига пичирлаган барча гапларни такрорлай бошлади. Натижада, хоиннинг хотини судга мурожаат қилди, чунки Қувайтда бундай муносабатлар учун қаттиқ жазо белгиланган. Бироқ қушнинг гувоҳлиги жиддий далил ҳисобланмади. Шу сабабли эркак жазодан қутулиб қолди.
Сархуш ўғрилар
Неча йилдирки, Ҳиндистон провинцияларининг бирида деҳқонлар тўтиқушларнинг кўкнори далаларидаги босқинига қарши кучли кураш олиб бормоқда.
Дастлаб қушларнинг бундай қилиқлари 2015 йилда кузатилган. Бироқ фермерлар таъкидлаганидек, йилдан-йилга банги қушларнинг бу каби “ёпиришлар” сони ортиб бормоқда. Айёр қушлар деҳқонларнинг кўкнори кўрагини тилишини кутишади, кейин жимгина билдирмасдан далага кириб, орзу қилинган ўлжани илиб олиб, учиб кетишади. Ишчилар бу қушларни на қўрқитишга, на ушлай олишга муваффақ бўлган, негаки ўғрилар ўз жиноятларини ими-жимида содир этади.
Бу тўтиқушлар гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўйича махсус бўлимда шунчаки ой нурини ёритиб, инсон ҳамкасбларига фаол ёрдам бераётган бўлса ажабмас.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.