Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Газ нархи ошди: Европа кўмирга ўтмоқда

BofA Global Research repor ҳисоботига кўра, нархлар ошиши туфайли Европадаги компаниялар газдан нархи худди шундай рекорд даражада ошиб бораётган танқис кўмир бозорига ўтмоқда.

Маълумки, охирги ойларда Европада газ нархи кескин ошиб, 6 октябрда минг кубометр учун рекорд - 1937 долларга етди. Бироқ бир неча кун олдин савдолар очилишида, Голландиянинг TT F индекси бўйича ноябрь фючерси қиймати 5 фоиздан кўпроқ - минг кубометр учун 1000 доллардан пастроққа тушиб кетган эди.

BofA Global Research ҳисоботига кўра, яқинда 1 тонна энергетик кўмир нархини, хусусан, Австралия «Newcastle» ва Европа «API2»ни 250 доллардан оширди. Бундай кўтарилиш "глобал газ инқирози тарқалиши таъсири туфайли" тарихда биринчи марта энг юқори кўрсаткич бўлди.

Кўмир нархи ўтган йилнинг энг паст даражасидан тўрт баравар ошган бир пайтда, Европа ва Осиё газ нархини 20 мартага оширди. Ҳисоботда айтилишича, ўтган 16 савдо кунида TTF газ нархи деярли икки баробарга ошган, Newcastle ва API2 кўмир нархи эса 60 фоизга кўтарилган.

Ҳисоботда айтилишича, кўмир бозоридаги бундай пойга шу йили пандемия давридаги талаб тиклангани ва ишлаб чиқарувчилар ўтган йилги ишлаб чиқариш пасайишидан кейинги талабни қондириш учун кураш туфайли бошланган.

Бироқ, сўнгги бир неча ҳафта ичида содир бўлган кўмир нархининг экспоненциал ҳаракати тарихий глобал газ пойгасига боғлиқ бўлди.

"Хуллас, қимматбаҳо газ ишлаб чиқариш энди чекланган кўмир бозорига юзланмоқда. Европада кўмир қазиб олиниши ёз бошида углерод чиқиндисини чиқариш нархи ошиши билан чекланган бўлган бир пайтда, TTFнинг шиддатли кўтарилган нархи газдан кўмирга ўтишга сабаб бўлди", дейилади ҳисоботда.

Г.Холдорова тайёрлади.