Германия шарқида туристик автобус ҳалокатга учради
- 31.07.2021 09:37
- 31
- Хориж
Германия шарқида сайёҳлик автобуси билан рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 17 киши тан жароҳати олди, тўққиз кишининг аҳволи оғир, дея хабар берди N24 телеканали.
"Мавжуд маълумотларга кўра, автобусда 17 йўловчи ва икки нафар ҳайдовчи бўлган. Тахминларга кўра, камида 17 киши турли жароҳат олган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз кишининг аҳволи оғир. Авария сабаблари ўрганилмоқда», деди полиция вакили.
Аввалроқ, RBB телеканали Германия шарқида сайёҳлик автобуси авариясида 18 нафар жабрланганлар ҳақида хабар берган эди. Автоҳалокат юз берган Автобан А13 икки томонлама ёпилган, тўртта қутқарув вертолёти ишламоқда, дея хабар берди телеканал.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа