Германияга кириш учун барча COVID чекловлар бекор қилинди
- 13.06.2022 17:01
- 62
- COVID-19
Германия ташқи ишлар вазирлиги коронавирус пандемияси бошланганидан бери киритилган барча чекловларни бекор қилди.
Бундан буён Германияга исталган мақсадда, хусусан, туризм учун, коронавирусга қарши эмланганлик сертификати, ундан тузалганлик ёки тест синовларисиз саёҳат қилиш мумкин.
Бироқ Хитойдан келганлар, жумладан Германия фуқаролари учун кириш чекловлари амал қилишда давом этади. Сабаб – Хитой ҳукумати чекловларни юмшатишдан бош тортган.
Шунингдек, эмланганлик, тест ёки COVID-19 дан тузалганлик сертификати талаби коронавируснинг хавфли вариантлари тарқалаётган мамлакатлар учун амал қилишда давом этади. Аммо бугунги кунда ушбу рўйхатда бирорта ҳам давлат йўқ.
Чекловлар ҳозирча 31 августга қадар бекор қилинди. Бироқ расмийлар касаллик кўпайган тақдирда уларни қайтариш мумкинлигини истисно қилмайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа